Бугун, 24 июль куни эрта тонгдан ҳаж ибодатини адо этиш учун отланган юртдошларимизнинг дастлабки гуруҳи Тошкент-Жидда йўналиши бўйича жўнаб кетди.
Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар беришича, зиёратчиларимиз шу йилнинг 24 июль — 3 август кунлари Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Урганч-Мадина ҳамда Нукус-Мадина йўналишларида ҳаж сафарига кузатилади ва шу йўналишлар бўйича 17 август — 1 сентябрь кунлари мамлакатимизга қайтиб келади.
Бу йил зиёратчиларимиз Мадина шаҳридаги Масжидул Ҳарам билан оралиқ масофаси атиги 50-60 метр бўлган 5 юлдузли “Пуллман замзам” меҳмонхонаси, Макка шаҳридаги ҳарамдан узоқ бўлмаган 4 юлдузли “Аброжул Ҳидоя” меҳмонхонасида истиқомат қилади.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги бу йилги Ҳаж мавсуми учун сарф-харажатлари сметаси бўйича ҳар бир зиёратчидан олинадиган маблағ 33 миллион 300 минг сўм этиб белгиланди, яъни нарх 5 миллион сўмга арзонлаштирилди.






