АсосийJamiyat

Гвардиячи кинологлар сертификатга эга бўлди

'Гвардиячи кинологлар сертификатга эга бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида республикамиз бўйлаб Миллий гвардия бўлинмаларида ҳарбий хизмат олиб бораётган бир қатор ҳарбий хизматчиларга кинолог мутахассислиги бўйича сертификатлар топширилди, дея хабар бермоқда Миллий гвардия матбуот хизмати.

Миллий гвардиянинг мутахассис кинологлари ушбу марказда турли йўналишлар бўйича ўқув курсларига жалб этилиб, малака оширмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисмларида мутахассис кинологларнинг кинология касбига доир маҳоратларини ошириш, уларда хизмат итини махсус йўналишлар бўйича қўллаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ташкил этилаётган ўқув курсларининг якуний имтиҳони давомида ҳарбийлар умумий ҳамда махсус машқ курслари бўйича синовларни ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан бирга топширди.

Миллий гвардия бўлинмаларида хизмат ўтаб келаётган ҳарбий хизматчилар орасидан кинолог мутахассисларининг мунтазам равишда малакасини ошириш борасидаги ишлар давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар