АсосийJamiyat

Сирдарёда Мактабгача ёшдаги болалар учун “Бизнес-акселератор” ўқув-амалий маркази ташкил этилди

'Сирдарёда Мактабгача ёшдаги болалар учун “Бизнес-акселератор” ўқув-амалий маркази ташкил этилди'ning rasmi

Ушбу марказ Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ҳузурида давлат муассасаси шаклида ташкил этилади.

Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (545-сон, 30.06.2019 й.). Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилмоқда.

Қарорга мувофиқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги мактабгача ёшдаги болалар учун инновацион технопаркни ҳам ўз ичига олувчи “Бизнес-акселератор” ўқув-амалий маркази ташкил этилди.

Қарор билан Марказнинг асосий вазифаларидан этиб қуйидагилар белгиланди:

• замонавий ахборот ва инновацион технологиялар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;

• ёшларда мустақил тадқиқотчилик ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва уни ривожлантириш, шунингдек, инновацион ишланмаларни рағбатлантириш;

• ёш тадбиркорларга ўз бизнесини самарали йўлга қўйиш орқали қўшимча иш ўринларини яратишга кўмаклашиш.

Марказ фаолияти Сирдарё педагогика коллежига қарашли бўлган 1 ва 2-сон талабалар ётоқхонасида ташкил этилади.

    Бошқа янгиликлар