Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, яна 9 нафар инсон эса бедарак йўқолган. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри ҳабар берди.
153 нафар жабрланганлар шифохоналарда қолмоқда. Умумий ҳисобда 10 минг нафар аҳоли истиқомат қилувчи 4000 мингдан ортиқ уй- жой бутунлай сув остида қолган. Тошқинлар оқибатида маҳаллий йўлларга катта зарар етган. Тошқинлардан айниқса Тулун шаҳри катта талофатлар кўрди. Ушбу ҳудуддаги Ия дарёси сув сатҳи 14 метрга қадар кўтарилиб кетган. Табиий офатдан кўрилган зарар миқдори 800 миллион рублга баҳоланмоқда.
Қишлоқ хўжалиги секторидаги йўқотишлар эса 300 миллион рублга тенг эканлиги айтиляпти. Метеорологлар дарёларда сув сатҳи аста-секин камайишини, бироқ ҳафта сўнгида вазият янада оғирлашиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда. Ҳудудда фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилган. ФВВ одамларни хавф ҳудудидан эвакуация қилиш ишларини олиб бормоқда.






