Ёз ойида ўртача ҳарорат 31 даражадан пастга тушмайдиган Мексиканинг Гвадлахара шаҳрида кутилмаган ҳолат рўй берди.
Якшанба кунги кучли бўрондан сўнг шаҳар қор ва муз уюми билан қопланди. Ярим ҳудудларда муз ва қор қалинлиги ҳатто 1,5 метргача етган. Шаҳар маъмурияти ва фуқаро муҳофазаси кучлари катта қийинчилик билан кўчалардаги қалин муз уюмларни тозалади. Айрим хизматлар тун бўйи ишлашига тўғри келди. Шаҳар полицияси қор ва муз уюмлари остида қолиб кетган уйлардан аҳолини эвакуация қилди.
Мехикодан 540 км шимоли- ғарбда жойлашган Гвадлахарада 5 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ёз ойида бу ерда ўртача ҳарорат 31 даража иссиқни ташкил этади. Ҳодиса оқибатида 200 дан ортиқ уйлар ва кўплаб автомобилларга талофат етган. Шаҳар губернатори Халиско Энрике Альфаро рўй берган ҳолат глобал иқлим ўзгариши жараёнларининг ёрқин мисоли эканлигини таъкидлади.






