АсосийJamiyat

2019 йилда 79 минг нафар ёшлар 26 йўналишдаги касб-ҳунар тўгаракларида бепул таҳсил олди

'2019 йилда 79 минг нафар ёшлар 26 йўналишдаги касб-ҳунар тўгаракларида бепул таҳсил олди'ning rasmi

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги Республика ёшлар маркази фаолиятининг йиллик сарҳисобига бағишланган “Ёшлар маркази – ёшлар маскани” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Марказнинг ҳудудий бўлинмаларида ташкил этилган тўгараклар, уларнинг сифати ва ёшларнинг тўгаракларга жалб этилиш даражаси, Марказнинг бир йиллик иш фаолияти давомида эришган натижалари, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари каби масалалар батафсил муҳокама қилинди.

2019 йилнинг ўтган даври мобайнида Республика ёшлар марказининг ҳудудий бўлинмаларида ташкил этилган 26 та йўналишдаги 2 минг 628 та тўгарак гуруҳларида 79 минг 78 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда. Тўгараклар аъзоларининг 7 минг 410 нафари ишсиз ва 723 нафари боқувчисини юқотган.52 нафари диний экстримизм оқимларига аъзо оила фарзандлари, 391 нафари хорижда ишлаб қайтган, 3 минг 590 нафарини эса ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар ташкил этади.

Йил давомида Марказнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ташкил этилган тўгаракларни тамомлаган 47 минг 556 нафар битирувчиларининг 2 минг 576 нафари иш билан таъминланган. 598 нафари ҳозирда ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган.

2018/2019 ўқув йили тест синовлари натижаларига кўра Республика ёшлар маркази томонидан ташкил этилган тўгаракларда тахсил олган ёшлардан 84 нафари Олий таьлим муассасаларига давлат гранти ва тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилинган.

Республика миқёсида Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси тасарруфида бўлган Жазони ижро этиш муассасаларида 350 нафардан ортиқ жазо муддатини ўтаётган ёшлар учункасб-ҳунар, спорт, ижод, хорижий тиллар ва ижтимоий йўналишлар каби 11 та тўгараклар фаолият юритиб келмоқда.

Айни вақтда Халқ таълими вазирлиги ва Республика ёшлар маркази ҳамкорлигида Республика бўйича 9 та Меҳрибонлик уйлари ва имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатларида жами 18 та юқоридаги каби тўгараклар ташкил этилган. Бу тўгаракларда жами 397 нафар ёшлар малакали педагоглардан таълим олишмоқда.

Тўгаракларга қатнашишни истаган 10 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшлар ўзи истиқомат қилаётган ҳудуддаги “Ёшлар маркази”нинг тўгаракларига аъзо бўлиши ва мутлақо бепул тарзда илм, касб-ҳунар ўрганишлари ҳамда спорт билан шуғулланишлари мумкин. Жисмоний имконияти чекланган ёшлар учун ҳудудий бўлинмаларда сайёр тўгараклар ҳам ташкил этилган.

    Бошқа янгиликлар