АсосийJamiyat

Ҳарбий оркестрлар фестивали: 200 дан ортиқ ҳарбий созандалардан “Ёшлар куни”га совға (Видео)

'Ҳарбий оркестрлар фестивали: 200 дан ортиқ ҳарбий созандалардан “Ёшлар куни”га совға (Видео)'ning rasmi

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлиги ташаббуси билан 29 июнь соат 19:00 да Халқлар дўстлиги санъат саройи майдонида “Мусиқа жанговар сафда” номли ҳарбий оркестрлар фестивали бўлиб ўтади.

Фестивалда Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлигига қарашли жами 12 жамоа таркибида 200 дан ортиқ мусиқий созандалар иштирокида гала-концерт бўлиб ўтади.

30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилаётган фестивал доирасида ҳарбий оркестр томонидан нафақат ҳарбий куй-қўшиқлар, балки жаҳон ва ўзбек классик мусиқалари ҳам халқ эътиборига ҳавола этилади.

Юртдошларимизни ушбу гала-концертга таклиф этамиз!


Бошқа янгиликлар