АсосийJamiyat

Нукусда ҳарбийлар саломатлик акциясини ўтказди (Видео)

'Нукусда ҳарбийлар саломатлик акциясини ўтказди (Видео)'ning rasmi

Бугун, 15 июнь куни Нукус гарнизони ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида саломатлик акциясида иштирок этди.

Нукус шаҳрининг Беруний кўчаси чорраҳасидан бошланган 5 километрли юриш акцияси гарнизон Маънавият ва маърифат маркази олдида якунланди. Акцияда мингга яқин ҳарбий хизматчилар, шаҳар аҳолиси ҳамда Қуролли Кучлар фахрийлари фаол иштирок этишди.

Энг фаол иштирокчи оилалар Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан диплом ҳамда совғалар билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб ўтказиб келинаётган соғломлаштириш тадбирлари орқалини аҳоли соғлом турмуш тарзини олиб боришни одат қилишига, айниқса ёшлар ва аёллар саломатлигини тиклашга, ортиқча вазндан ҳалос бўлишга хизмат қилиб келмоқда.

Одатга кириб қолган соғломлаштириш тадбирлари ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг нафақат жисмоний саломатлиги, балки оилалар ўртасида жипслик, ҳамжиҳатликни ҳам таъминламоқда.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати


Бошқа янгиликлар