АсосийDunyo

Қозоғистонда президент сайловининг натижаси эълон қилинди

'Қозоғистонда президент сайловининг натижаси эълон қилинди'ning rasmi

Қозоғистонда бўлибўтган президент сайловларининг натижалари эълон қилинди, деб хабар берди Еuronews.com. нашри.

Унга кўра,вақтинчалик президент вазифасини бажарувчи Қосим-Жомарт Тоқаев - 70,13 фоиз овоз тўплаб яққол пешқадамга айланган. 7 нафар номзодларга овоз бериш учун мамлакат бўйлаб 10 мингдан ортиқ сайлов участкалари ташкил этилган. Нур-Султон ҳамда Олмаота шаҳарларида эса сайловларни ноқонуний, деб ҳисоблаётган минглаб кишилар митинглар ўтказишди.Уларнинг таъкидлашича,сайловлар адолатсиз ва демократияга зид равишда ўтказилмоқда, натижалар эсааввалдан маълум. Ҳуқуқ-тартибот органлари намойишчиларни тарқатиш учун куч ишлатишга мажбур бўлди.

    Бошқа янгиликлар