АсосийDunyo

Ҳиндистонда аномал иссиқлик ва қурғоқчилик ҳукм сурмоқда

'Ҳиндистонда аномал иссиқлик ва қурғоқчилик ҳукм сурмоқда'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Карнатака ва шу каби бир нечта вилоятларида аномал иссиқлик ҳамда қурғоқчилик ҳукм сурмоқда, дея хабар қилмоқда Репорт нашри.

Бу ҳолат, айниқса, фермерларга катта зарар келтирмоқда. Сув ҳамда озиқ-овқат етишмовчилиги туфайли фермер хўжаликларида қорамоллар ҳалок бўлмоқда ёки касалликка чалинмоқда. Зиёндан қочиш мақсадида фермерлар уларни арзон нархларда сотиб юборишга мажбур бўлишяпти. Деҳқонларнинг сўзларига кўра, экинларни суғориш у ёқда турсин, ичиш учун ҳам етарли сув йўқ.

    Бошқа янгиликлар