Сербия ва Косова орасидаги вазият тобора таранглашиб бормоқда, деб хабар берди Еuronews.com. нашри.
Сербия президенти Александр Вучич Косова ёки Метохижада яшайдиган серблар ҳаёти хавф остида қоладиган бўлса, миллий армияни жанговор ҳолатга келтириши ҳақида огоҳлантирди.Косова махсус кучлари серблар яшайдиган ҳудудда рейд ўтказгандан сўнг, 23 нафар Сербия фуқароси қўлга олинган. Улар орасида полиция ходимлари ҳам бор. Ана шундан сўнг, томонлар ўртасидаги вазият ёмонлашган. Сербия раҳбаризиддият кучайган тақдирда ҳужумга ўтишини ва ғалаба қозонишига кафолат беришини таъкидламоқда.






