АсосийDunyo

Лиондаги портлаш юзасидан гумондорлар қўлга олинди (Видео)

'Лиондаги портлаш юзасидан гумондорлар қўлга олинди (Видео)'ning rasmi

Франция полицияси мамлакатнинг Лион шаҳри марказида содир этилган портлаш холати юзасидан гумондорларнинг янги суратларини эълон қилди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Бир неча кун аввал марказий кўчалардан бирига портловчи қурилма ташлаб кетилган ва у масофадан туриб ҳаракатга келтирилган эди. Ҳодиса оқибатида 13 киши тан жароҳати олган. Хуқуқ-тартибот органлари кузатув камералари орқали бир неча шубҳали шахсларни аниқлашган. Жиноят нима сабабдан содир этилгани ҳозирча номаълум.


Бошқа янгиликлар