Хитойлик жарроҳлар 14 та бармоқ билан туғилган қизчанинг ортиқча бармоқларини олиб ташлашди, деб хабар берди Лента ру нашри.
Исми сир тутилган, 14 та бармоқ билан туғилган уч ёшли қизча камбағал оилада дунёга келган. Унинг беш авлодида ҳам худди шу камчилик кузатилган бўлиб, улар қамбағаллиги боис жарроҳлик операциясини ўтказиш учун маблағ топиша олмаган.
Қизчага Шэньян шаҳридаги касалхоналардан бирида ишловчи шифокорлар ёрдам беришган. Улар қизчанинг ота —онасига жарроҳлик операциясидан кейин унинг қўли чиройли кўринишга эга бўлишига ваъда беришган.
«Қизчанинг ҳар бир қўлида иккитадан ортиқча бармоқ бор эди. Бу жуда кам учрайдиган ҳодиса. Қайси бармоқни олиб ташлаш, қайсисини қолдириш керак, деган савол ишимизни бироз қийинлаштирди», — деди жарроҳ Чжань Цзе. Операция муваффақиятли ўтди, шифокорлар нафақат ортиқча бармоқларни олиб ташлашди, балки бошқа бармоқларнинг шаклини ҳам тўғирлашди. Айни айтда қизча ўзини яхши ҳис қилмоқда.






