Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Консерваторлар партияси етакчиси ўрнини бўшатишини ва 7 июнь куни бош вазир лавозимини тарк этишини маълум қилди, бу ҳақда РИА новости нашри хабар берди.
Мэй Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши бўйича у таклиф қилган режа қўллаб-қувватланмаганидан афсусда эканлигини билдирди.
Мэй истеъфога чиқиши ҳақидаги баёнотини якунлаганидан сўнг, йиғлаб юборган. Сўнгги ойларда Мэй “Брекзит” жараёнини якунлай олмаётгани учун, хусусан, Консерваторлар партияси бўйича ҳаммаслалари томонидан ҳам тинимсиз танқид қилинаётган эди.






