Кармана туманлараро иқтисодий судининг 22.10.2018 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор «Салохий» масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи АТБ «Қишлоққурилишбанк» Тошкент минтақавий филиали фойдасига 349.730.307 сўм кредит қарздорлиги ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Хатирчи туман бўлими иш юритувига 13.11.2018 йилда келиб тушиб, ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг ҳисобидаги кўчмас мулк, автотранспорт воситаси ёки бошқа мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўров хатлари юборилиб, қарздорнинг ҳисоб рақамига банд солинган ва натижаси бўйича 349.730.307 сўм қарздорлик тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.
АТБ «Қишлоққурилишбанк» Тошкент минтақавий филиали МИБ директори номига ташаккурнома юборди.






