АсосийJamiyat

​Тошкент-Жакарта-Тошкент йўналиши бўйича янги арзонлаштирилган нархлар эълон қилинди

'​Тошкент-Жакарта-Тошкент йўналиши бўйича янги арзонлаштирилган нархлар эълон қилинди'ning rasmi

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Тошкент-Жакарта-Тошкент авиақатнови учун арзонлаштирилган нархларни белгилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 1 май куни Тошкент – Жакарта – Тошкент йўналиши бўйлаб дастлабки парвоз амалга оширилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Ушбу авиақатнов икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантиришга ёрдам бериши кутилмоқда.

Маълумки, 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистонга ташриф буюрмоқчи бўлган индонезиялик сайёҳларга 30 кунгача визасиз тартиб жорий қилинган эди. Бугунги кунда ушбу яратилаётган қулайликлар индонезияликларнинг юртимизга бўлган қизиқишларини янада ортишига олиб келди. Ўтган бир йил давомида Индонезиядан мамлакатимизга ташриф буюрган сайёҳлар сони 2017 йилга нисбатан 88% ортгани кузатилди.
Сайёҳларнинг фикрича, мамлакатимиз индонезияликларни маданий мерос обектларимиз, халқимизнинг урф-одатлари, гўзал табиати, айниқса, зиёрат туризми йўналишида ўзига жалб қилмоқда.

Авиақатнов дастлаб йўлга қўйилганда чипта нархи 800 АҚШ доллари миқдорида белгиланган эди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК икки томонлама ҳамкорлик ва Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида Тошкент – Жакарта – Тошкент йўналишидаги бориш-келиш парвозлари учун янги, 641 АҚШ доллари миқдорида нархларни белгилади.


    Бошқа янгиликлар