Хонадоннинг файзи, кўрки унинг томорқаси билан ҳам боғлиқдир. Томорқага, ризқ-рўз, дастурхонларимиздаги тўкин-сочинлик шунингдек, даромад манбаи сифатида қаралади. Бежизга доно халқимиз “Ерни боқсанг, ер сени боқади” деб айтмаган.
Бироқ, экилган экин ризқ-рўз эмас балки заҳри қотил бўлсачи ? Унда ҳар ким эканин ўриши яъни, жавобгарликка тортилиши муқаррардир.
Яқинда, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамқорликда ўтказилган тезкор тадбирда, шундай жиноят фош этилди.
Тадбир давомида, Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро Х.Х.нинг хонадонихолислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, яшаш хонадонининг томорқа қисмида картошка экинлари орасида парвариш қилиб келинаётган 6 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






