АсосийJamiyat

Кўмирлар орасига парфюмерия маҳсулотлари яширилган экан

'Кўмирлар орасига парфюмерия маҳсулотлари яширилган экан'ning rasmi

Божхона қонунчилиги бузилишига қарши олиб борилаётган чора тадбирларга қарамай баъзи бир фуқаролар томонидан қинғир хатти-ҳаракатлар ҳали ҳамон кузатилмоқда.

Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Ўзбекистон» чегара божхона постида аниқланган қоидабузарлик фикримизга мисол бўлади.

Мазкур пост орқали қўшни давлатдан кириб келган фукаро А.Д бошқарувидаги “SHAANXI” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Эътиборлиси, фақатгина кўмир маҳсулотлари борлиги маълум қилинган автомашинада 3 дона қоғоз каробкаларга жойлаштирилган, жами 71 дона сифати кафолатланмаган парфюмерия маҳсулотлари ҳам яширилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар