Бугун, 17 май куни Белорус Республикаси ҳарбийлари “Жанговар ҳамдўстлик—2019” ҳамкорликдаги машғулотларида иштирок этиш учун Белорус армиясининг Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли Ил-76мд ҳарбий-транспорт самолётида Фарғона аэропортига етиб келди.
22 нафар беларусь ҳарбий хизматчиси полковник Олег Костромин бошчилигида 20—27 май кунлари Наманган вилоятидаги “Ғурумсарой” полигонида ўзбекситонлик мутахассислар билан ўтказиладиган ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотларида қатнашади.

Ушбу ўқув машғулотлари Ўзбекистон ва Белорусь республикалари ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий ҳаракатлар режасига асосан ташкил этилмоқда.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати





