АсосийJamiyat

Уй жойдан ажраб қолишдан қўрққан алиментчи ота оилани тиклашни афзал кўрди

'Уй жойдан ажраб қолишдан  қўрққан алиментчи ота оилани тиклашни афзал кўрди'ning rasmi

Мажбурий ижро Бюроси Пскент туман бўлими иш юритувида, Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг суд буйруғига асосан, қарздор А.Отахоновдан ундирувчи Д.Отахонова фойдасига 1/2 кисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, қарздор қасддан алемент тўламаслик мақсадида анча вақтгача қочиб юрган.

Натижада қочоқ отанинг алиментдан қарзи 35 миллион сўмдан ошиб кетган. Бюронинг Пскент тумани давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, қарздорнинг номига расмийлаштирилган Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри Москва кўчаси 28/10 уй манзилида жойлашган уй-жой хатланиб, вақтинча сақлаш учун ундирувчи топширилган.

Шундан сўнг, алментчи ота оиласи билан яшаш нияти борлигини билдириб,ундирувчи билан ўзаро келишгани сабаб, вояга етмаган фарзанднинг онаси, Бюронинг Пскент туман бўлимига ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш яъни тугатиш бўйича ариза билан мурожаат килган.

    Бошқа янгиликлар