АҚШнинг Техас штатида юк ташиш каналида нефть танкери 2 та баржа билан тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда Вести нашри.
Воқеа туфайли бир тоннадан ортиқ нефть сувга тўкилган. Тўқнашув вақтида баржалардан бирида ҳам токсик ва тез ёнувчан кимёвий модда бўлгани, ҳодисадан сўнг у ҳам сувга оққани хабар қилинмоқда. Ҳозирда атроф-мухитни ифлосланиш даражаси аниқланмоқда. Қурбонлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумотлар йўқ.






