АҚШ давлат котиби Майк Помпео Россияга илк расмий ташриф билан келди, дея хабар бермоқда ТАСС нашри.
Муҳокама қилиниши кутилаётган асосий мавзулар бу Афғонистон, Венесуэла, Сурия каби мамлакатлардаги вазиятдир. Помпео Москва билан ҳамкорлик ўрнатилишига умидвор эканини таъкидламоқда. Музокараларнинг асосий босқичи сешанба куни Сочида бўлиб ўтади.АҚШ давлат котиби нафақат Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокара олиб боришни,балки Президент Владимир Путин билан ҳам учрашишни режалаштирмоқда.






