“Ёшлар ижод саройи”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ёшлар лойиҳасини бошқариш (ЙПМ) билан ҳамкорлигида ташкил этилган IV Халқаро ёшлар саммитига старт берилди. “Ёшлар-касб кўникмалар-келажак” номли халқаро ушбу анжуман ҳудудларимиздан 120 нафар ҳамда хориждан 30 нафар иқтидорли ёшларни жамлаб, XXI аср касб малака талаблари ва ёш кадрлар маҳоратларини ривожлантириш бўйича ўз лойиҳа ва таклифларини ишлаб чиқиширежалаштирилган.

Саммит доирасида чуқур билимга эга, ўз касбининг етук мутахассислари, шунингдек хорижлик мутахассислар ёшларга турли соҳалар бўйича мастер класслар ўтади. анжуман сўнггида ёшлар ўз қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳалар тақдим этилади. Маъқул топилган лойиҳаларнинг қўллаб-қувватланиши, амалиётга татбиқ этилиши, амалга оширишга тавсия этилади.
Анжуман 15 майгача давом этади.






