АсосийJamiyat

Самарқанд туризм салоҳияти “Бобур ва Бобурийлар маликалари изидан” номли фильм орқали намойиш этилади

'Самарқанд туризм салоҳияти “Бобур ва Бобурийлар маликалари изидан” номли фильм орқали намойиш этилади'ning rasmi

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда “BBC” телерадиокомпаниясининг Ўзбек хизмати томонидан Ўзбекистон туристик салоҳиятини ошириш, кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳриннинг бетакрор манзаралари, тарихи ва қадриятлари акс этган янги – “Бобур ва Бобурийлар маликалари изидан” деб номланган кўрсатув тасвирга олинмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси расмий сайтида маълум қилинган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида Туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, жорий йилда ҳам Самарқандда туризм ва унинг турли йўналишларини тараққий эттиришга доир амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда. Шоҳи Зинда йодгорлик мажмуи, Бибихоним, Хўжа Аҳрори Валий, Руҳобод мақбаралари, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи ва бошқа обидаларнинг обод этилиши ҳам халқимизнинг бой маънавий меросини асраб-авайлаш, буюк аждодларимиз номини улуғлаш, тарихни ўрганиш ва миллий ўзликни англашда муҳим омил бўлганини таъкидлаш лозим.

Ижодий гуруҳ тасвир ишларини олиб борар экан, филмни яратишда ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиб, Бобурийлар сулоласи тарихи, унинг мамлакатимиз цивилизациясида тутган ўрни, маънавий-маърифий, маданий ҳаётимиздаги аҳамиятини Бобурийлар маликалари тимсолида яққол ифода этишга ҳаракат қилади.

Бу сафар филмни тайёрлашда янгича қарашлар, фикрлар билан ёндашилиб, самарқандликлар билан қизиқарли суҳбатлар уюштирилади. Бу кўҳна заминга дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюраётган сайёҳлар ўз таассуротлари билан ўртоқлашадилар.

Мазкур филм тез орада “Севимли” телеканали орқали намойиш этилиши режалаштирилган.




    Бошқа янгиликлар