Юртимизда давом этаётган байрамлар шукуҳига яна бир хурсандчилик ҳамроҳ бўлди. Илк бор, республикамизнинг жануб гавҳари Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари учун қурилган замонавий, барча шарт-шароит ва қулайликларга эга уйларнинг калитларини топшириш маросими ўтказилди.
Тадбирда 30 хонадоннинг янги эгалари муборакбод этилди. Янги хонадоннинг рамзий ленталари қирқилиб, нуроний отахону онахонларнинг дуолари олинди.
чилиш маросимида Термиз шаҳар маданият бўлими ижодий жамоаси, унинг тасарруфидаги 1-сон мусиқа ва санъат мактаби қошида ташкил этилган "Сабо" рақс ансамбли ҳамда Термиз шаҳридаги ихтисослаштирилган мусиқа мактаби хонандалари ижросида хонишлар, чиройли рақслар хонадон эгаларига янада кўтаринки кайфият улашди.






