АсосийJamiyat

Сурхон воҳаси аҳолиси фойдалaнишига бирданига 2 замонавий ДХМ биноси топширилди

'Сурхон воҳаси аҳолиси фойдалaнишига бирданига 2 замонавий ДХМ биноси топширилди'ning rasmi

Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Турахужаев Сурхондарё вилояти Музработ ва Олтинсой туманлари янги замонавий Давлат хизматлари марказлари очилиш маросимида иштирок этди.

Давлат хизматлари агентлигининг ташкил этилиши биланоқ унинг таркибига кирувчи Марказларда фуқароларга хизмат кўрсатиш стандартларига юқори талаблар белгиланган. Шу боис, мазкур Марказлар қисқа фурсатда ўзларини бир том остида энг керакли давлат хизматларини қулай ва ортиқча вақт ва пул сарфламасдан олиш мумкин бўлган уникал майдонча сифатида танитди. Фойдаланишга топширилган Музработ ва Олтинсой туманлари Давлат хизматлари марказлари бунинг исботидир.

Марказлар қурувчи ва архитекторлари халқ кирадиган жой кўркам, барча қулайликларга эга бўлиши лозимлигини инобатга олган. Шу боис, интерьер ечими ҳам хизмат олувчиларга яхши кайфият бағишлайди.

Марказнинг кириш йўлагидаги замонавий ресепшнда электрон навбат талонини олиш, қайси ойнага мурожаат этиш кераклигини тушунтиришга ҳамиша тайёр давлат хизматлари маслаҳатчилари сизни табассум билан қарши оладилар.

Зал бўйлаб ўрнатилган белгилар давлат хизматини олишингиз учун қадамма-қадам йўналтиради. Электрон навбат олиш учун инфокиоск ишлаб турибди. Талонни олиб, кутиш залидаги шинам ўриндиқларга жойлашишингиз мумкин. Мониторлар орқали эса навбатингиз келгани ҳақида хабардор қилиб, қайси қабул ойнасига ўтиш кераклиги кўрсатилади.




    Бошқа янгиликлар