Америкалик психологлар ким кўпроқ ғийбатга мойил эканини маълум қилишди, дея хабар бермоқда Rg.ru нашри.
Тажриба давомида шу жиҳат маълум бўлдики, кексалардан кўра кўпроқ ёшлар ғийбат қилишар экан.
Одам бир кунда ўртача 52 дақиқа ғийбат қилар экан, бунинг 14 фоизи учинчи шахс борасида кетар экан. Қолаверса, эркаклар бу борада аёллардан қолишмаслиги ҳам маълум бўлди.
Кам даромад топадиганлар бойларга нисбатан камроқ ғийбатлашиши кўпчиликни ҳайрон қолдирмоқда.






