Қарши ҳокимияти шаҳар логотипини тасдиқланди. Бу ҳақида шаҳар маъмуриятига асосланиб, «Газета.uz» хабар берди.
Унда сув йиғишга мўлжалланган сардоба тасвирланган. Ер тубига тушган ва тош билан ёпилган сардоба бассейнида ичимлик сувини сақланган ҳамда ундан фойдаланилган. Бу каби омборда сув йилнинг энг иссиқ даврида ҳам муздай ҳолда турган.

Логотипга «The center of history» («Тарих маркази») шиори ҳам ёзилган. Қарши Марказий Осиёнинг энг қадимий шаҳарларидан ва Қашқадарёдаги энг йирик марказ саналади. Айни вақтда шаҳарда 260 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Илк бор манбаларда милоддан аввалги VII асрдан бошлаб учрайди.
Жорий йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрининг логотипи тасдиқланганди.






