15 май – Халқаро оила кунига бағишлаб Сирдарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида байрам тадбирлари кенг нишонланмоқда.
Вилоят “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, хотин-қизлар қўмитаси, адлия бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган байрам тадбирида ўзларининг “олтин” ва “кумуш” тўйларини нишонлаётган 15 жуфтлик оила отахон ва онахонлари, шунингдек, янги оила қуриш мақсадида никоҳдан ўтаётиш истагидаги ёш оилалар ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.Тадбир доирасида “Ҳуқуқий саводхонлик куни” акцияси ташкил этилди. Унда вилоят адлия бошқармаси ҳамда Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари ёш оилалар вакилларига ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, амалдаги қонунчиликка оид буклетлар тарқатди.
Гулистон шаҳридаги Аҳиллик маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Лолахон Туронова ҳамда Собиржон Абсаломовларнинг хонадонига ташриф буюрилиб, уларнинг никоҳини расмийлаштирди ва уларга никоҳ гувоҳномаси тантанали равишда топширилди.
адбирда ёш ҳунармандларнинг асарларидан намуналар кўргазмаси ташкил этилди.
Айниқса жаҳон ва ўзбек дурдонадлари кутубхона фондидан ўрин олган бадиий ва ҳуқуқий адабиётлардан ташкил этилган китоблар ярмаркаси барчанинг диққат марказида бўлди.






