Камчаткада айиқ ҳайдовчиларнинг овқат тўла контейнерини олиб қочди, дея хабар бермоқда “Камчатский репортёр” нашри.
Йиртқич айиқ автомобиль ва одамлардан қўрқиб ҳам ўтирмади, “ўлжа”сини олди-да, ўрмонга қараб ура қочди. У ҳатто ҳавога отилган ўқ овозига ҳам эътибор қилмади.
Таъкидланишича, қишки уйқудан уйғонган айиқлар кўпинча йўл бўйига ва аҳоли пунктларига чиқишар экан.






