Японияда туристлар автобуси 10 метр баландликдан қулаб тушди, дея хабар берди NHK нашри.
Автобус ичида 19 киши бўлиб, у Хонсю оролидаги тоғли ҳудудда ҳалокатга учраган.
Бунинг оқибатида 14 киши қаттиқ жабрланган. Улар оғир аҳволда.
Маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси транспортни қўл тормозига қўйган ва ўзи пастга тушган. Кейин эса автобус пастга оғган.
Ҳозирда автобус ҳайдовчиси ҳибсга олинган, тергов ишлари олиб борилмоқда.






