АсосийDunyo

Бегемот балиқчининг умрига зомин бўлди

'Бегемот балиқчининг умрига зомин бўлди 'ning rasmi

Кениянинг Бондо шаҳрида бегемот тўрт нафар балиқчига ташланди, деб хабар қилди Hivisasa нашри.

Балиқчилар Виктория кўлидан балиқ тутишаётган эди. Шу пайт бегемот уларнинг қайиғига ҳужум қилади. Улар эса ўзларини сувга ташлашади ва қирғоқ томон сузишади. Балиқчиларнинг учтаси қирғоққа етиб келади. Аммо тўртинчи балиқчи орқада қолиб чўкиб кетади. Учовлон дўстларини қутқаришга уринишди, аммо ҳаракатлари зое кетди.

    Бошқа янгиликлар