Тинч океанинининг ғарбий қисмида жойлашган Гуам оролини кўпчилик Осиё мамлакатларидан бирига тегишли, дея адаштиради, деб хабар бермоқда Рамблер нашри.
Аммо Гуам 1898 йилдан бери АҚШ таркибига кирган.
Орол борасида кишини ҳайратга соладиган факт бу эмас, аслида.
Бу оролда йўллар асосан нефть ва маржондан ётқизилади!
Гап шундаки, Гуамда қарийб қум йўқ. Оролнинг ўзи эса маржон қоялар билан ўралган.
Шу тариқа маржон ва нефть қоришмаси орқали асфальт ётқизилади. Бу қимматбаҳо материаллар бутун дунёда мўмай пул бўлишига қарамай, оролда улар сувтекин, деса бўлади. Қум импорти эса ўта қимматга тушади.






