АсосийDunyo

Америкалик комик Макгрегорни жангга чақирди

'Америкалик комик Макгрегорни жангга чақирди   'ning rasmi

Америкалик телебошловчи ва комик Конан О'Брайен аралаш усуллар бўйича жангчи Конор Макгрегор билан жанг қилмоқчи, дея хабар бермоқда Gazeta.ru нашри.

Маълумки, О'Брайен UFC акционери ҳисобланади. Ушбу жангга у ўзининг барча улушини қўйган.

“Конан, чақириғинг қабул қилинди! Мен сени бир кечанинг ўзидаёқ ер тишлатаман”, деб ёзади Макгрегор ўзининг Твиттер саҳифасида.

Макгрегор ташкилотдан улуш олиш мақсадида ҳатто ММАдан кетишини ҳам эълон қилган эди. Аммо кейинроқ Конор яна спортга қайтди.

    Бошқа янгиликлар