АсосийJamiyat

Генерал Аҳмад Бурҳонов Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг уйида бўлди

'Генерал Аҳмад Бурҳонов Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг уйида бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Мудофаа вазирлиги раҳбарияти томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президент номидан 7 500 000 сўм миқдоридаги пул мукофоти тантанали равишда топширилмоқда.

Кеча, 3 май куни мудофаа вазирининг ўринбосари – Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Аҳмад Бурҳонов бошчилигидаги ҳарбий хизматчилар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – Павел Материков ва Николай Петруниннинг хонадонида бўлиб, давлатимиз раҳбари номидан ушбу мукофотни ўз эгаларига топширди.

Бундан ташқари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқувчилардан иборат гуруҳ ҳарбий окрестр садолари остида қаҳрамонларимиз истиқомат қилувчи маҳалаларда бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда хизмат бурчини ўташ вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига эсдалик совғаларини улашди.

Фахрийлар кўнглига йўл топиш орқали ёшлар қалбида кекса авлодга нисбатан фахру ғурур, ҳурмат ҳислари шакллантирилмоқда.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


    Бошқа янгиликлар