Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан 5 май, якшанба куни Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб 25 километрлик ретро автомобиллар ва мотоцикллар марафони ўтказилади.
Автомарафон 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ташкил қилинади.
“Retro Uz” клуби билан ҳамкорликда ташкил этиладиган марафон сабаб 5 май куни соат 11.00 дан 13.00 га қадар Тошкентнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситалари учун ҳаракат чекланади. Келтириладиган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўралади.
Автомарафон соат 11.00 да Қуролли Кучлар академиясининг 1-назорат ўтиш жойи (мўлжал: собиқ Пушкин майдони)дан бошланиб,Кичик халқа йўли орқали “Бунёдкор” ва ундан кейин “Алишер Навоий” шоҳ кўчалари бўйлаб ўтади.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати






