“Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяс ўз карьерасини тамомлаши мумкин, деб хабар қилмоқда Gazeta.ru нашри.
37 ёшли голкипер 2015 йилдан бери “Порту” таркибида ҳаракатланади. Португалия клуби Касильясни “Реал”дан сотиб олган эди.
Юрак хасталиги туфайли испаниялик дарвозабон мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин.
Аввалроқ Касильяс юрак хуружи туфайли шифохонага ётқизилгани хабар қилинган эди.






