Божхона органларининг асосий вазифаси давлатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлаш баробарида ички бозорларимизда нарх барқарорлигини сақлаш ҳамдир. Шу мақсадда юртимизга кириб келаётган ҳар бир товар моддий бойликлари жиддий назоратдан ўтказилади.
Яқинда ҳам Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ҳудудида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти номига хорижий компания томонидан юборилган товарларни божхона назоратидан ўтказишди. Бир қарашда барчаси бинойидек, мазкур товарлар давлатимиз раҳбарининг2018 йил 2 февралдаги ПФ-5194-сонли Фармойиши асосида божхона тўловларидан имтиёз қўлланилган ҳолда “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун рўйхатга олинган.
Аммо, масалага жиддий ёндашган божхоначилар божхона юк декларациясида кўрсатилган товар номи билан асл товарларнинг ўзаро мутаносиблигини текшириш мақсадида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига мурожаат этишди. Натижада, товарлардан олинган намуналар ва ҳужжатда номи келтирилган товарлар ўзаро бир хил эмаслиги ўз тасдиғини топди.
Мазкур ҳолат юзасидан жами 497, миллион сўм қўшимча божхона тўловлари хисобланиши лозимлиги аниқланди ва текширув ишлари бошлаб юборилди.






