26 апрель куни Ўзбекистон Қуролли Кучлари давлат музейида Тожикистон Республикаси қуролли кучлари Бирлашган штаби ҳарбий ҳаракатлар хизмати бошлиғи полковник Назарахмад Қурбон Косимзода бошчилигидаги ҳарбий дегелация икки мамлакат халқаро ҳамкорлик масалаларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистоннинг бир қатор вазирлик ва идоралари вакиллари билан учрашди.
Мазкур учрашув давомида ҳарбий юклар ва ҳарбий таркибларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити тўғрисидаги ҳар икки давлат ҳукуматлари ўртасида тузилган Келишув муҳокама этилди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ҳарбий ҳаракатлар бошқармаси бошлиғи подполковник А. Сабиров ушбу Келишувнинг аҳамияти, ҳар икки давлат учун тенг манфаатли ҳамкорликнинг келгуси ривожи ҳақида тўхталиб ўтди.
Учрашув натижасига кўра, юқорида қайд этилган Келишув талабларини бажаришга ҳамда уни амалда қўллашда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя қилинишига келишилди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати






