АсосийDunyo

Сўқир денгизчи Тинч океанини сузиб ўтди

'Сўқир денгизчи Тинч океанини сузиб ўтди 'ning rasmi

Кўзи ожиз япон Тинч океанини сузиб ўтди, дея маълум қилди ТАСС нашри.

Япониялик сўқир денгизчи Мицухиро Ивамото кичикроқ яхтада Тинч океани бўйлаб сузишни якунига етказди.

Денгиз саёҳати 10 минг километрга чўзилган. Бунда Ивамотога АҚШ фуқароси ёрдам берган. У фақат денгизчига шамол йўналиши ва бошқа техник деталлар борасида хабар бериб турган, аммо қайиқни ва елканларни бошқаришда иштирок этмаган.

2013 йили Ивамото Япониядан АҚШгача сузиб бормоқчи бўлган, лекин ўшанда йўлда унинг қайиғи китга урилиб кетган ва ҳалокатга учраганди.

    Бошқа янгиликлар