НАСА олимлари томонидан илк бор Марсда юз берган зилзила қайд этилди, дея хабар қилди Лента.ру нашри.
АҚШнинг InSight қурилмаси 2018 йил май ойида учирилиб, ноябрда Марс сиртига қўнган эди. Маълум қилинишича, сейсмометр ер силкинишларига ўхшаш сигнални қайд қилган. Лойиҳа менежери Шарль Янанинг айтишича, сигнал кучсиз бўлган.






