Россиялик шифокорлар 9 ёшли болага бир вақтнинг ўзида жигар ва ўпка кўчириб ўтказиш амалиётини муваффақиятли бажаришди, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Дунёда илк бора ўтказилган бу турдаги операция трансплантология илмий-тадқиқот маркази мутахассислари томонидан амалга оширилган. 16 соат давом этган жараён аслида февраль ойида бўлиб ўтган эди. Аммо бу ҳақда бемор боланинг аҳволи яхшилангач, хабар қилинмоқда. 9 ёшли Михаил ўпканинг кучли шамоллаши ҳамда жигар церрозидан азоб чеккан. Ҳозирда у касалхонадан уйга қайтишга тайёргарлик кўрмоқда.






