АсосийDunyo

Одамлар лайк илинжида озиқ-овқат маҳсулотларини қадоғи билан ейишга тушишди (Видео)

'Одамлар лайк илинжида озиқ-овқат маҳсулотларини қадоғи билан ейишга тушишди (Видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари лайк илинжида оммавий равишда озиқ-овқат маҳсулотларини қадоғи билан ейишга тушишди, деб хабар бермоқда Ren.tv нашри.

Ушбу ўта хавфли флешмоб ҳозирда бутун дунёни қамраб олди.

Барчаси блогерлар мева ва сабзавотларни пўстлоғи билан паққос туширганидан бошланган. Эндиликда кимдир сарёғни қадоғидан очмасдан, яна кимдир пластикдаги маҳсулотларни, печеньени қутисига қўшиб ейишга тушган.

Ушбу челленжни кўрган врачлар аллақачон улар учун касалхоналарда жой тайёрлашмоқда. Негаки бу флешмоб, охир-оқибат, нафақат ошқозон хасталиги, балки ўлим ҳолатига ҳам олиб келиши мумкин.

Бошқа янгиликлар