Британиялик стендап-комик Ян Когнито инсульт борасида ҳазил қилганидан сўнг ўша заҳоти вафот этди, деб хабар бермоқда Lenta.ru нашри.
Ян Оксфордширдаги барлардан бирида мижозларни кулдириш учун саҳнага кўтарилган эди. У саҳнада инсультдан сўнг кўзини очганида валлия тилида сўзлай олишини айтиб, ҳазил қилган. Орадан 10 дақиқа ўтиб комикнинг мазаси қочган ва стулга ўтирган.
Унинг бу ҳолатини ҳазилга йўйган томошабинлар унга ёрдам беришга шошишмаган. Тез тиббий ёрдам етиб келганида эса Ян Когнито аллақачон бандаликни бажо келтириб бўлганди.






