Германияда XIV асрга тегишли тангалар хазинаси топилди, деб хабар берди Deutsche Welle нашри.
Аслида тангаларни Эльванген шаҳри атрофида икки эркак аскарлар аслаҳаларини қидираётиб топиб олшиган экан. Аммо улар узоқ вақт ушбу топилмани яшириб келишади. Шунга қарамай, улардан бири барибир хазина ҳақида ҳукуматга маълумот беради. Икковлон бу ҳақда ўз вақтида хабар қилмаганлари учун жарима тўлашларига тўғри келди, хайриятки, жиноий жавобгарликдан қутулиб қолишди.
Тангаларнинг энг қадимийси 1280 йилда зарб этилгани таъкидланмоқда.






