АсосийJamiyat

Зиёрат туризми - хорижий зиёратчилар нигоҳида: "Ал-Жазира" телеканалининг туркум кўрсатувлари Ўзбекистонга бағишланмоқда

' Зиёрат туризми - хорижий зиёратчилар нигоҳида: "Ал-Жазира" телеканалининг туркум кўрсатувлари Ўзбекистонга бағишланмоқда'ning rasmi

Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятини дунё бўйлаб кенг тарғиб қилиш мақсадида мусулмон оламида юқори нуфузга ҳамда кўп сонли томошабинларга эга бўлган “Ал-Жазира” телеканалининг бир гуруҳ ижодий жамоаси 2019 йил 21-23 февраль кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Биринчи Халқаро зиёрат туризми форумига таклиф этилган эди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси расмий сайтида маълум қилинган.

Ушбу ижодий гуруҳ ташрифи давомида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Фарғона ва Тошкент вилоятларида тасвирга олиш ишларини олиб борган эди.


Жорий йил 14 апрелдан бошлаб ушбу телеканалнинг араб тилидаги эфири орқали “Ўзбекистон” номли кўрсатув намойиш этила бошланди. 14 апрель кунги тақдим этилган биринчи сонидан Тошкендаги Ҳазрати Имом мажмуаси ва Мусҳафи Усмон, Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуаси, Бухородаги Мир Араб мадрасаси, Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлиги ҳамда ушбу шаҳарда ўтказилган Биринчи Халқаро зиёрат туризми форумидан тайёрланган лавҳалар жой олган.


Ушбу кўрсатув якшанба куни 6 марта эфирга узатилди ҳамда “Ал-Жазира”нинг ижтимоий тармоқларига ҳам жойлаштирилган. Минглаб ижтимоий тармоқ кузатувчилари томонидан томоша қилинган мазкур кўрсатувга бир кун мобайнида 150 дан ортиқ изоҳлар қолдирилган, юртимиз ҳақида илиқ фикрлар билдирилган.



    Бошқа янгиликлар