Американинг Толидо шаҳрида озиқ-овқат дўкони соҳиби оч қолган ўғрини сийлади, дея хабар бермоқда WPVI-TV ахборот ресурси.
Дўкон соҳиби Житендра Сингҳ (Jitendra "Jay" Singh) пештахта атрофида чўнтагига озиқ-овқат маҳсулотларини яшириб олган ўсмирни пайқаб қолади. Шундан сўнг Житендра йигитчадан ўғирлик қилганини тан олишини сўрайди.
“Мен очман. Мен ўзим ва укаларим учун ўғирлик қилдим”, дейди йигитча. Сингҳ полиция чақирмади. Бунинг ўрнига йигитчага товуқ гўшти, сосиска, пицца ва икки литр тоза сув бериб, уни қўйиб юборди.






