Жорий йил охирида Польшада дунёдаги энг катта ҳовуз очилади, деб хабар қилди CNN нашри.
Ушбу ҳовуз чуқурлиги 45 метрга етади.
Ҳовуз маҳоратли аквалангчиларга мўлжалланган бўлиб, унга саккиз минг кубометр сув сиғади.
Ҳовузнинг ўзига хос тарафи шундаки, унинг ичида қизиқувчилар учун махсус тоннель ўтказилган.






