АсосийJamiyat

Чет эл оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ҳақида нима дейди?

'Чет эл оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ҳақида нима дейди?'ning rasmi

Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини оширишга катта эътибор қаратилаётган ҳозирги пайтда чет эл ОАВда юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этивчи мақола ва материалларниг чоп этилиши қувонарлидир.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий сайтининг хабар беришича, мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини дунёга танитаётган бу каби мақолаларда, асосан, Ўзбекистонда кўплаб хорижий давлатлар фуқаролари учун визасиз режим жорий этилганлиги ҳамда визага оид янгиликларга урғу берилган.

Масалан, “Қўшма виза режаси Қозоғистон ва Ўзбекистон учун эшикларни очади” номли мақолада Қозоғистон ва Ўзбекистон сайёҳларга бир мамлакатдан бошқасига эркин саёҳат қилиш имконини берадиган қўшма "Silk Visa" ни жорий этиш режалаштирганлиги ва бу режа бошқа давлатлар орасида катта қизиқиш уйғотгани айтиб ўтилган.

Францияда чоп этилган “Туризм: Ўзбекистон 45 давлат фуқароларига визасиз режимни жорий қилди” деб номланувчи мақолада эса Европа Иттифоқи фуқароларидан французлар ва немислар биринчи бўлиб Ўзбекистонда жорий этилган визасиз режимдан фойдаланишди, дейилади.


БААлик сайёҳлар Ўзбекистонга кириш визасидан озод этилишига бағишланган бир қатор мақолаларда БАА Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлигининг консуллик хизмати бошқарма бошлиғи Бадр Ал-Авадий шундай сўзлари келтирилган: "Ўзбекистон ҳукуматининг БАА фуқароларини кириш визасидан озод қилиш ташаббуси Амирлик дипломатиясининг муҳим ютуғидир".

Албатта, визасиз режимнинг жорий этилиши юртимизга хорижлик сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилади. "FlyDubai" авикомпаниясининг Дубай ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйиши эса буни янада рағбатлантиради.

Бу борадаги барча тафсилотлар “ FlyDubai Ўзбекистонга парвозларнинг очилишини Тошкентда нишонламоқда” мақоласида батафсил ёритиб берилган.

Шунингдек,“Ўзбекистонда яшаш қиймати” номли мақолада сайёҳлар учун зарур барча маҳсулотларнинг юртимиздаги нархлари жадвал кўринишида ўз аксини топган.

Бу каби мақолар ва янгиликлар, албатта, сайёҳларни юртимиздаги қулайликлар ҳақида хабардор қилиб, уларни иккиланмасдан Ўзбекистонга саёҳат қилишга ундайди, деб умид қиламиз.


    Бошқа янгиликлар