Австралиялик ўқитувчи энергетик ичимликларга қарамлиги туфайли тилини куйдириб олди, дея хабар бермоқда Daily Mail нашри.
Дэн Ройалс (Dan Royals) бир кунда беш-олтита энергетик ичимликларни истеъмол қилар эди. Натижада эса ичимлик унинг тилини куйдириб ташлади.
Дэн чекишини ҳам тан олди. Аммо бу тилига таъсир этмаган деб ҳисобламоқда. “Мен оғиз бўшлиғим тозалигига эътибор бераман, аммо тилимни энергетиклар шу ҳолатга келтирди. Энди эса тилимга қаранг, бир тасаввур қилиб кўринг – ички органларимни қандай аҳволга солди экан?”, – дейди Ройалс.






